Унаи Эмери: "Наполи"га қарши алоҳида режа ишлаб чиққан эдик

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Унаи Эмери кеча Европа лигаси чорак финалидан ўрин олган "Наполи"га (2:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз “Наполи”га қарши ўйин учун тўпни назорат қилиш бўйича улкан ҳажмдаги режани ишлаб чиққан эдик. Натижада рақиб биринчи бўлимда бор йўғи 1та, иккинчи бўлимда эса 2та вазият ярата олди холос. Кеча биз учинчи голни уришимиз ҳам мумкин эди деб ҳисоблайман.

Энди меҳмонда ҳаммаси бошқача бўлади. Шу боис биз ушбу ўйинда концентрацияни йўқотмаслигимиз лозим”, - дейди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Наполи” – “Арсенал” ўртасидаги жавоб баҳси 18 апрель куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!