Унаи Эмери нега айнан "Вильярреал"ни танлаганини айтди

"Вильярреал" бош мураббийи Унаи Эмери The Athletic нашрига берган интервьюсида нима учун "сариқ сув ости кемаси"да ишлашни танлаганини айтди.

"Мен яна улкан мақсадлар билан бўлишни хоҳлардим. Буни менга қайси клуб бериши мумкин? Кубокларни ютиш жуда қийин, Европада эса ғалаба қозониш бундан ҳам қийин. Мен ўзимга нисбатан жуда талабчанман ва "Вильярреал"дан ҳам нима талаб қилишни биламан.

Европа лигасидаги ғалаба тўсиқни бузиб ташлади. "Вильярреал"ни аллақачон ҳурмат қилишни бошлаб юборишди, чунки улар яхши ўйнамоқда. Бу кичик шаҳарчада барпо этилган ишончли спорт лойиҳасидир”, - деди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Эмери қўл остида ўтган мавсумда Европа лигасида ғалаба қозонишдан олдин "Вильярреал" ўз тарихида бирор марта ҳам соврин ютмаганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!