Уни "Челси"дан кетишга нима мажбур қиляпти?

  • 21 сентябрь, 2020, 23:22
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Челси" ҳимоячиси Антонио Рюдигер Лондон клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 27 ёшли германиялик футболчи “аристократлар” сафида мунтазам ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани сабаб бошқа жамоага ўтмоқчи. Таъкидлаш керакки, Рюдигер АПЛнинг дастлабки икки туридан ўрин олган “Брайтон” ҳамда “Ливерпуль”га қарши беллашувларда хатто қайдномага ҳам киритилмади.

Антонио “Челси” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 115 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!