Унинг бир ўзи “Реал”нинг икки юлдузи ўрнини босади

Мёнхенгладбахнинг “Боруссия”сида барқарор ўйин кўрсатаётган Флориан Нойхаус тез орада “Реал”га кўчиб ўтиши кутиляпти.  

“Қироллик клуби” 23 ёшли германиялик ярим ҳимоячини унинг ватандоши Тони Кроос ва хорватиялик “Олтин тўп” соҳиби Лука Модрич ўрнида ўйнатмоқчи. Бу икки футболчининг ёши ўтиб қолмоқда ва узоқ муддат жамоада қолиши сўроқ остида турибди. 

Нойхауснинг бугунги кундаги нархи 30 миллион еврога баҳоланаётгани унга бўлган қизиқишларнинг кўпайишига сабаб бўлмоқда. “Реал”дан ташқари Бундеслига гранди “Бавария” ҳам истеъдодли ярим ҳимоячини Германияда олиб қолмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!