Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Унион" аёл мураббий билан илк ўйинда мағлуб бўлди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Берлиннинг "Унион" жамоаси аёл мураббий бошчилигидаги илк учрашувида мағлубиятга учради.

Бундеслиганинг 30-туридан ўрин олган баҳсда "Унион" ўз майдонида "Вольфсбург"га 1:2 ҳисобида ютқазди.

Ушбу ўйин 34 ёшли мутахассис Марие-Луизе Этта учун эркаклар жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи сифатидаги биринчи учрашув бўлди. У жамоани 12 апрель куни қабул қилиб олган эди.

Қайд этиш жоиз, "Унион" ўйин давомида рақиб дарвозаси томон кўпроқ зарба берган — 25 тага 5 та, дарвозага аниқ зарбалар бўйича ҳам устунлик қилган (7:4).

Ҳозирги вақтда "Унион" Германия чемпионати турнир жадвалида 32 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ