"Унион Берлин" бош мураббийи ўз лавозимидан озод қилинди
Расман "Унион Берлин" Урс Фишерни ўз лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда клуб расмий саҳифаси орқали маълум қилмоқда.
Швецариялик мутахассис қўл оастида жамоа сўнгги пайтларда ёмон натижалар қайд этаётганди. Берлинликлар ушбу мавсум барча чемпионатларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 2 марта ғалаба қозонди, 1 та ўйинда дуранг ўйнади. Шу билан бирга, 13 марта мағлубиятга учради.
Фишер 2018 йили клубни қабул қилиб олган. Унинг даврида "Унион Берлин" Бундеслигага чиқди. Шунингдек, ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигасида ўйнади.
Фикрлар