Уокер фаолиятини Италияда давом эттиришга қарор қилди

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Кайл Уокер фаолиятини Италиянинг "Милан" клубида давом эттиришга яқин турибди. 

Фабрицио Романо хабар беришича, миланликлар футболчи билан шахсий шартлар бўйича келишувга эришиш арафасида. Шартнома 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилиши кутилмоқда. 

Уокер "Милан"га ўтишга тайёр. Музокаралар давом этмоқда, дейди журналист. 34 ёшли инглизнинг "шаҳарликлар" билан тузган битими 2026 йилгача. Аммо у қишда жамоани тарк этишга қарор қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!