"Уотфорд" - "Ливерпуль": Матнли трансляция

АПЛ 8-туридан ўрин олган "Уотфорд" - "Ливерпуль" учрашуви бўлиб ўтмоқда. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин. 



  • 90+3'

    Ўйин якунига етди. Мерсисайднинг "Ливерпуль" клуби ушбу учрашувда йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

  • 90+1 '

    ГООООЛ! Фирмино асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда гол урди. Бу гол унинг учун ўйиндаги учинчиси бўлди. 

  • 87'

    "Ливерпуль" жарима майдони ичида ҳавфли ҳужум уюштирилди. Сўнгги паллада ҳимоячилар ишончли ўйнади. 

  • 83'

    Каллагернинг зарбасидан сўнг Кариус тўпни қайтариб юборди. 

  • 80'

    Маненинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди. 

  • 75'

    "Ливерпулб" бугун яхши ҳимояланмоқда. 

  • 73'

    "Уотфорд"да ажойиб имконият вужудга келди. Фернандеснинг қанотдан кириб бориб, йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

  • 69'

    Салаҳ майдон марказида рақибларни алдашга ҳаракат қилди. Ҳимоячилар ундан бир амаллаб тўпни олиб қўйди. 

  • 66'

    Майдон марказида Робертсон ўйин қоидасини бузди. 

  • 64'

    Робертсон майдонни тарк этди. Цимикас унинг ўрнида ўйинни давом эттиради. 

  • 63'

    Арнолднинг олисдан йўллаган зарбас ҳимоячига тегиб дарвозага кириб кетишига бир баҳия қолди. 

  • 61'

    Маненинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

  • 59'

    "Ливерпуль" ҳимояда тўпни назорат қилмоқда. 

  • 56'

    Кетма-кет голлар ураётган "Ливерпуль" ҳужум қилишда давом этмоқда. 

  • 54'

    ГОООООООЛ! Салаҳ ҳисобни йирик 4:0 кўринишига келтириб қўйди. 

  • 52'

    ГООООЛ! Ҳисоб йириклашди. Ҳимоячининг ўз дарвозасига берган зарбасидан сўнг Фостер тўпга ташланди. Қайтган тўпни Фирмино дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 49'

    Салаҳнинг дарвозанинг юқори олис бурчагига йўллаган зарбасини Фостер қайтарди. 

  • 47'

    Арнолд олдинга ўтаётган бир пайтда ҳимоячилар ундан тўпни олиб қўйди. 

  • 45'

    Иккинчи бўлимга старт берилди. 

  • 45+1'

    Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча "Ливерпуль" 2:0 ҳисобида "Уотфорд"дан устун келмоқда. 

  • 45'

    Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 45'

    Матипга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 43'

    Кеита Деннисга нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

  • 42'

    Кеитанинг олисдан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қолди. 

  • 40'

    Майдон марказида "Уотфорд" футболчисига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

  • 37'

    ГОООООЛ! Орадаги фарқ иккитага етди. Милнернинг пасидан сўнг Фирмино бўш дарвозани ишғол қилди. 

  • 36'

    Ўйин темпи жуда паст. 

  • 33'

    "Уотфорд" футболчиси ўз жарима майдони ичида бошини ушлаб ётибди. 

  • 30'

    "Ливерпуль" бурчак зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 27'

    Мане ва Салаҳ тезкорлик билан қарши ҳужумга ўтаётган вазиятда ҳакам ўйин қоидаси бузилганлигини маълуи қилди. 

  • 26'

    Каллагер дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Арнолд сўнгги дақиқада ундан тўпни олиб қўйди. 

  • 23'

    Сарр олдинга ўтишга ҳаракат қилиб кўрди. Ҳимоячилар ундан тўпни олиб қўйди.

  • 21'

    Жамоалар майдон марказида кураш олиб бормоқда. Дарвозалар томон анча вақтдан бери зарба йўллангани йўқ. 

  • 18'

    "Уотфорд" футболчилари ҳозирча айтарлик вазият ярата олмади. 

  • 16'

    "Ливерпуль" тўпни ҳотиржамлик билан назорат қилмоқда. 

  • 13'

    Милнер қанотдаги Салаҳга тўпни узатди. Ҳимоячилар эса тўп йўлига ғов бўлди. 

  • 12'

    Салаҳнинг кучли зарбасидан сўнг Фостер тўпни қайтариб юборди. 

  • 11'

    Голдан кейин ҳам Мерсисайд клуби тўп назоратини давом эттирмоқда. 

  • 9'

    ГОООООЛ! Садио Мане ўйинда ҳисобни очди. 

  • 7'

    Милнер жарима майдонига яхши узатма амалга оширди. Бироқ зарба берадиган футболчи топилмади. 

  • 4'

    "Ливерпуль" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 2'

    Арнолд жарима майдонига тўпни узатди. Бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнади. 

  • 0'

    Ўйинга старт берилди. 

  • 0'

    АПЛ 8-туридан ўрин олган "Уотфорд" - "Ливерпуль" ўйинидан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!