"Уотфорд" етакчиси ярим йил майдонга тушолмайди

"Уотфорд" клуби ярим ҳимоячиси Жерар Деулофеу узоқ муддатга сафдан чиқди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра испаниялик футболчи “Ливерпул”га (3:0) қарши ўйинда тиззасидан жиддий жароҳат олган ва у камида ярим йил майдонга тушолмайди. У тез орада операция қилинади.

Маълумот учун, 25 ёшли Деулофеу жорий мавсум “Уотфорд” сафида 30 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4 та гол ҳамда 5  та голли узатмага ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!