Ads

"Наполи" устози Карло Анчелотти клуб раҳбариятидан "Уотфорд" ярим ҳимоячиси Жерар Деулофеуни сотиб олишни сўрамоқда.

Calciomercato нашрининг хабар беришича клублар ҳозирча трансфернинг молиявий томонлари масаласида ўзаро бир қарорга кела олишмаяпти. Гап шундаки, АПЛ клуби 25 ёшли испаниялик футболчи учун 30 млн евро талаб қилмоқда. Бироқ, неаполликлар ушбу суммани камайтиришга ҳаракат қилишмоқда.

Маълумот учун, Деулофеу ўтган мавсум “Уотфорд” сафида 33та ўйинда майдонга тушди ва 12та гол ҳамда 5та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.