Урганчда мураббийлар маҳоратини оширишга қаратилган семинарнинг амалий қисми бўлиб ўтмоқда
Ads

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутахассислари томонидан Урганч шаҳрида ОФК ва ЎФАнинг мураббийлик лицензияларига эга мутахассисларнинг касбий малакасини аниқлаш бўйича семинарлар ташкил қилинаётгани ҳақида аввал хабар берилганди.

Ушбу семинарда хоразмлик ЎФА ва ОФК сертификатларига эга бўлган мураббийлар иштирок этишмоқда. Семинар давомида мураббийларнинг назарий ва амалий билимлари синовдан ўтказилади, дея хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати. 

Ҳозирда ушбу семинарнинг амалий машғулотларига навбат етиб келган. Амалий машғулотлар давомида мураббийлар майдонни машғулотга тайёрлаш, машғулот давомида болаларга кўрсатмалар бериб бориш усуллари, мураббийнинг машғулот давомида ўзини тутиши, футболчиларнинг машғулотдаги хатоларини кўрсатиш ва ўша хатони тўғирлаш борасида амалга оширадиган хатти-ҳаракатлари бўйича ишлар олиб борилади.

Имтиҳонлар 25 июнь кунига қадар бўлиб ўтади.