Уругвай – Япония 2:2 (видео)

Бугун Америка кубоги "C" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Уругвай ҳамда Япония терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

"Гремио Арена"да кечган учрашув 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг натижа билан ниҳоясига етди. Кожи Миёши томонидан киритилган икки голга уругвайликлар сафида Луис Суарес ва Хосе Хименеслар жавоб қайтаришди.

Шу тариқа, Уругвай ҳисобидаги очколар сони 4 тага етди ва жамоа турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. Япония эса 1 очко билан 3-ўринга кўтарилиб олди.

Қитъадошларимиз келгуси тур Эквадор билан, Оскар Табарес шогирдлари эса Чили билан куч синашади.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!