Уругвай - "China Cup" мусобақасининг кетма-кет икки карра ғолиби
Бугун Хитойда ўтказилган "China Cup" турнирининг финал учрашуви ўтказилди. Унда Уругвай Таиландга қарши баҳс олиб борди.
Амалдаги чемпионларнинг устунлиги остида ўтган беллашувда улар йирик ғалабани танътана қилишди - 4:0. Шу тариқа, Уругвай "China Cup" мусобақасининг кетма-кет икки карра ғолибига айланди.
Маълумот учун, "China Cup" мусобақаси икки йилдан бери ўтказиб келинмоқда. 2017 йил мусобақада Чили, Исландия, Хорватия ва Хитой қатнашган. Чили терма жамоаси ғолиб чиққан.
2018 йилда мазкур турнирда Уругвай, Уэльс, Чехия ва Хитой иштирок этди. Уругвай терма жамоаси бош соврин соҳиби бўлганди.
"China Cup". Финал
Таиланд - Уругвай 0:4
Голлар: Матиас Весино 5, Гастон Перейро 38, Кристиан Стуани 57, Максимилиано Гомес 87
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Элдор Шомуродовнинг ягона голи эвазига хитойликларни таслим этди ва 3-ўринни қўлга киритди.
Фикрлар