Уругвай - Россия учрашувининг энг яхши футболчиси аниқланди

Ҳозиргина  “Самара Арена”да ЖЧ-2018нинг “А” гуруҳи сўнгги туридан ўрин олган Уругвай ҳамда Россия терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Қизиқарли кечган учрашув 3:0 ҳисобида Уругвайнинг ғалабаси билан якунланди.

ФИФА уругвайликлар ҳужумчиси Луис Суаресни ушбу ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топди.

Таъкидлаш керакки, Суарес бугун ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!