Уругвай терма жамоаси аъзоси учун Россия грандлари кураш олиб боришмоқда
Ads

“Сампдория” клуби ҳимоячиси Гастон Рамирес фаолияти Россия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Италия нашрларининг ёзишича 28 ёшли Уругвай терма жамоаси аъзоси учун "Зенит", "Спартак", "Локомотив" ва  "Краснодар" каби РПЛ грандлари даъвогарлик қилишмоқда. Бироқ, улар орасида “Спартак” фаворит сифатида тилга олинмоқда. Генуяликлар эса унинг трансферини 13 млн еврога баҳолашмоқда.

Маълумот учун, Рамирес ўтган мавсум “Сампдория” сафида жами 29та ўйинда майдонга тушди ва 4та гол ҳамда 5та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.