Уругвай устози: Ҳозирда Роналдуни ёпиб қўядиган бирорта футболчи йўқ
Ads

Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Оскар Табарес ЖЧ-2018 1/8 финалидан ўрин олган Португалияга қарши баҳсда Криштиану Роналдуни қандай қилиб тўхтатиш мумкинлигини айтиб ўтди.

“Криштиану Роналду – жаҳон даражасидаги футболчи. У ажойин техник ва индивидуал кўрсаткичларга эга. У жамоа сардори ва етакчиси.

Демак, у жамоани ўз ортидан эргаштиради, уни кучли қилади. Роналдуни тўхтатиб қоладиган футболчи йўқ.

Бу ишни жамоавий тарзда бажариш мумкин. Умуман, майдондаги қолган 9  португалиялик ҳам Европа чемпионларидир”, – деб айтиб ўтди Табарес.