"US Open" ғолибаси WTA туркумига кирувчи турнир учун "wildcard"га эга бўлди

Теннис бўйича Америка очиқ чемпионатининг аёллар ўртасидаги баҳсларида бош соврин эгасига айланган Эмма Радукану навбатдаги турнирда иштирок этади.

"US Open" ғолибаси "Индиана-Уэллс WTA-1000"да иштирок этиш учун "wild card"га эга бўлди. Бу Эмма учун Ноттингем, "Уимблдон", Сан-Хосе ва АҚШ очиқ чемпионатидан кейинги бешинчи катта турнири бўлади. 

18 ёшли спортчи ҳали WTA туркумига кирувчи мусобақаларда бош совринга эга чиқмаган. Бироқ "Катта дубулға" ғолибаси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!