"US Open": Новак Жокович иккинчи босқичда
Zohir2018
Америкада энг нуфузли мусобақа старт олди
"Катта дубулға" туркумига кирувчи Америка очиқ чемпионатида дунёнинг энг кучли теннисчиси Новак Жокович дастлабки муваффақиятига эришди.
Сербиялик ракетка устаси Нью-Йорк шаҳрида ўтаётган мазкур мусобақанинг биринчи босқичда босниялик Дамир Жумхурни 6:1, 6:4, 6:1 ҳисобида таслим этди.
Шу тариқа, "US Open"ни ғалаба билан бошлаган Н.Жокович навбатдаги турда британиялик Кайл Эдмунд билан рақобатлашади.

Изоҳлар (0)