Усейн Болт Австралия клубини бир ҳафтага тарк этди
Ads

Енгил атлетика бўйича саккиз карра Олимпия ўйинлари ғолиби Усэйн Болт Австралиянинг “Сентрал Кост Маринерс” жамоадаги машғулотларини тўхтатди. 32 ёшли ямайкалик спортчи ёзда ушбу клуб таркибида футболчилик фаолиятини бошлаган эди, бироқ энди у танаффус қилмоқчи.

Болт 9-16 сентябр кунларидаги машғулотларни ўтказиб юборади, – дейилади клуб аризасида. – У бир қатор мажбуриятларини бажариши учун кетиши керак. Клуб билан бу борадаги келишув аввалроқ тасдиқланган.

Болтнинг кетиш сабаблари ошкор қилинмаётир, бироқ Австралия ОАВнинг тарқатган хабарига кўра, у Франциядаги расмий тадбирда иштирок этиши керак.