Усик оғир вазн тоифасида муваффақият қозонишга ишонмоқда

  • 25 сентябрь, 2019, 00:15
  • 0
  • Бокс

12 октабрда супероғир вазнда илк жангини ўтказадиган украиналик боксчи Aлександр Усик вазн тоифасидаги ўзгаришлар ҳақида гапирди.

 "Кўп одамлар, сиз бу вазн тоифасига ўтмаслигингиз керак эди, бу вазн тоифасига кичиклик қиласиз, муваффақиятга эришолмайсиз деган фикрларни билдиришди. Ҳаётим давомида кўпчиликдан муваффақият қозона олмаслигимни эшитганман. Aммо, бу гапларни фақат ҳеч нарса қилишга интилмаганлар айтади деб ўйлайман . Менга буни қилма, деганларнинг фикрига қўшилмайман. Aксинча, буни амалга ошираман ва муваффақият қозонишимга ишонаман”,-деб ёзади ўз Instagram саҳифасига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!