Усмон Дембеле Ла Лигада биринчи бўлди

Каталониянинг “Барселона” клуби вингери Усмон Дембеле кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг илк турида ПСВга (4:0) қарши ўйинда ўз номини таблога ёздириб қўйишга эришди.

Эътиборлиси, 21 ёшли франциялик футболчи шу тариқа 3та мусобақада (Испания Суперкубоги, Испания чемпионати ва ЕЧЛ) гол уришга эришган Ла Лиганинг мавсумдаги илк футболчиси бўлди.

Маълумот учун, Дембеле жорий мавсум “Барселона” сафида жами 6та ўйинда майдонга тушди ва ўз номига 5та гол ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар