Усмон Дембеле яна жароҳат олди

"Барселона" ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле машғулотлар чоғида жароҳат олди. Бу ҳақида каталонияликлар расмий матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, франциялик хавбек бугунги машғулотлардан сўнг ўнг оёғининг орқа болдирида оғрик сезган. Эслатиб ўтамиз, хавбек яқиндагина жароҳатдан фориғ бўлган ва яқиндагина машғулотларга киришган эди.

Жорий мавсум бошланганидан буён Усмон Дембеле Испания чемпионатида атиги 5 та ўйиндагина майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!