Усмон французлар учун барча замонлар рекордини ўрнатиб берди

BEPUL PROPAN

Европа Чемпионлар лигасининг иккинчи ярим финал жавоб учрашувида “Пари Сен-жермен” ўз майдонида “Арсенал” футболчилари қабул қилди.

Дастлабки учрашувда “канонирлар” майдонидан кичик ҳисобдаги ғалаба билан қайтган парижликлар ўз мухлислари кўз ўнгида ҳам устунлигини намойиш қилди. Фабиан Руис ва Ашраф Ҳакимининг голлари ПСЖга 2:1 ҳисобида ғалаб келитрди.

Лондонликларнинг ягона жавоб тўпи Букайо Сака ҳисобига ёзилди.

Учрашувда Ҳакимининг голига ассистентлик қилган Усмон Дембеле франциялик футболчилар учун барча замонлар рекордини ўрнатди. Дембеле Чемпионлар лигасининг бир мавсумида энг кўп самарали ҳаракатни амалга оширган франциялик футболчи сифатида ўз номини тарихга ёзди.

Squawka статистика марказининг маълум қилишича, 27 ёшли ҳужумкор футболчи гол+пас тизими бўйича 12 бал тўплади. Бу мавсум қитъанинг энг нуфузли мусобақасида 14 маротаба майдонга тушган Дембеле саккизта гол ва тўртта ассист муаллифи бўлди.

Энди ПСЖ 31 май куни Германиядаги “Арена  Мюнхен” стадионида бўладиган финал учрашувида “Интер” билан куч синашади. Дембеледа рекордини янгилиш ва яхшилаш учун яна бир имконият бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!