Усмон Нурмагомедов UFC га ўтмаслиги мумкин

  • 21.08.2026 14:32
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

PFL лигаси раҳбари Жон Мартин россиялик Усмон Нурмагомедовни сақлаб қолиш учун ҳамма нарса қилишини таъкидлади. 

"Ҳозир жуда кўп нотўғри маълумотлар тарқалмоқда. Бироқ, ишонинг, Усмон ҳали UFC дан ҳеч қандай таклиф олмаган. Қонунга кўра ҳам, Усман жамоаси бундай қилишга ҳақли эмас. Бизда эксклюзив музокаралар даври давом этяпти. Биз ўз таклифимизни тайёрлаяпмиз, шундан сўнг Усмон билан музокара столига ўтириб, ҳамма нарсани муҳокама қиламиз. Ўйлайманки, таклифимиз рақобатбардош бўлади.

Тўғри, Нурмагомедов ҳақиқатан ҳам ажойиб истеъдод эгаси ва биз уни сақлаб қолишни истардик. Бироқ у якунда рози бўлмаса ҳам, бизда барибир кўплаб ажойиб жангчилар ва жуда динамик экотизим қолади", - деди PFL раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ой охирида Усмон Нурмагомедовнинг PFL лигаси билан амалдаги шартномаси тугади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!