Усмон Нурмагомедов ва Илия Топурия ўзаро жанг қиладими?

  • 15.02.2026 13:13
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Илия Топуриянинг мураббийи Хави Клемент шогирди ва россиялик Усмон Нурмагомедов ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.

"Бу – UFC, PFL эмас. Очиғи, Усмоннинг Дана Уайт лигасида ҳам юқори даражада ўзини кўрсатишини истардим, бироқ ҳозир унинг мазкур промоушендаги келажаги ҳақида гапиришга эрта. Шу боис у ва Илия ўртасидаги жанг ҳақда муҳокама қилмаймиз", - дея Клементнинг сўзларини келтирди "ABC".

Эслатиб ўтамиз, Усмон 7 февраль куни "PFL Road to Dubai" турнирида англиялик Альфи Дэвисни 3-раундда сабмишн орқали енгди ва енгил вазндаги чемпионлик камарини ҳимоя қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!