Усмон Тошев бошчилигидаги Тожикистон Иорданияга ютқазди

Тожикистон миллий терма жамоаси Дубайда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. Режага кўра, Усмон Тошев бошчилигидаги тожикистонликлар 1 февраль куни Иордания термасига қарши дастлабки назорат учрашувини ўтказди.

Ўйин тақдири биринчи бўлимдаёқ ҳал этилди. 37-дақиқада Ахмад Хамдоуни пенальтидан ҳисобни очган бўлса, 44-дақиқада Муҳаммад Абу Зрайк орадаги фарқни иккитага оширди. Иккинчи бўлимда эса Тожикистон терма жамоаси натижани ўзгартира олмади. Шу тариқа, Иордания 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

тожик2

Мазкур учрашувда “Навбаҳор” аъзоси Эхсони Пандшанбе билан “Бунёдкор”да тўп сурган Даврон Эргашев ўйинни тўлиқ ўтказишди.

Тожикистон: Рустам Ятимов, Вахдат Ханонов, Даврон Эргашев, Ахтам Назаров, Манучехр Сафаров (Искандар Жалилов, 46), Амирбек Жўрабоев (Абдулмўмин Забиров, 82), Муҳаммаджон Раҳимов (Ислом Зоиров, 73), Жаҳонгир Эргашев (Табрези Давлатмир, 77), Эхсони Пандшанбе, Алишер Жалилов, Манучехр Жалилов (Тоҳир Маладустов, 82).

Эътиборлиси, 5 февраль куни иккала терма жамоалар иккинчи маротаба назорат учрашувини ўтказишга келишиб олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
+998902610401
02/02/2021 03:12
Амирбек Жўрабоев хам Навбахорда ўйнаган