Усмон Тошев Ўзбекистон терма жамоасини бошқариши мумкин
Биласиз, ўзбекистонлик таниқли футбол мутахассиси Усмон Тошев Тожикистон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди.
SPORTS.uz сайти журналисти Жалолиддин Қобилжоновнинг маълум қилишича, мутахассис миллий жамоамиз бошқарувига келиши мумкин. ЎФA бу борада Тошевга алоқага чиққан. Буни мураббийнинг ўзи ҳам тасдиқлади.
Аввалроқ, ЎФА маҳаллий ва хорижлик мураббийлар номзодини кўриб чиқаётганини маълум қилганди. Тез орада сайтимизнинг "Youtube" каналида Усмон Тошев билан амалга оширилган интервьюни томоша қилишингиз мумкин.
Фикрлар