Усмон Тошев: Ўзбекистонга қарши ёмон ўйин кўрсатмадик
Ads

"Бироз чарчадик ва ўйлайманки ёмон ўйин ўтказмадик. Бугунги ўйин ўз устимизда қиладиган ишлар кўп эканлигини кўрсатиб берди. Босимни ҳам енгиб ўтишни ўрганишимиз керак. Умуман олганда натижадан кўнглим тўлди.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида фарқ бор. Барча ҳозир футбол ўйнашни ўрганиб олган. Бугун амалдаги чемпионларга қарши ёмон ўйнамадик.

Бугун ҳужумда бироз омадимиз юришмади. Жамоамизда иқтидорли футболчилар етарли, фақат маҳорат бобида бугун бироз ютқаздик", - деди Тошев.