Усмон Тошев Тожикистон терма жамоасидаги ёрдамчиларини "Нурафшон"га олиб келди
“Нурафшон” клуби бош мураббийи сифатида ишга киришган Усмон Тошев жамоани мавсумнинг иккинчи қисмига қизғин тарзда тайёрлаяпти. Сайтимизни кузатиб бораётган бўлсангиз, кеча таркибдаги ўзгаришлар ҳақида маълумот бергандик.
Усмон Тошев мураббийлар штабини ҳам аниқлаштириб олди. Маълум бўлишича, Тожикистон миллий терма жамоасида ушбу мутахассисга яқиндан ёрдам берган Далер Каёсов ҳамда дарвозабонлар мураббийи Алишер Тўйчиев “Нурафшон”да ҳам Усмон Қудратовичнинг штабидан жой олди.
Шу билан бирга жамоада бухоролик мураббийлар – Мирислом Ҳасанов билан Суҳроб Қобилов ҳам Тошевга ёрдам берадилар.
Фикрлар