UZ Football Awards. Йилнинг энг яхши футзалчиси ва мураббийи бўлишга номзодлар маълум қилинди (Фото)

Аввал хабар берганимиздек, йил давомида ўзини ҳар жиҳатдан намойиш этган ҳолда футболимиз жамоатчилиги эътирофига сазовор бўлган футболчи, футзалчи, мураббий ҳамда яна кўплаб футбол жонкуярларини тақдирлаш мақсадида ЎФА ҳамда ЎзПФЛ мавсум якунларига бағишлаб йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими – UZ Football Awards тадбирини ўтказади. 

UZ Football Awards маросими жорий йилнинг 25 декабрь куни ZO’R TV нинг Renaissance Hall тантаналар залида бўлиб ўтади.

Аввалроқ, аёллар Олий лигасидаги "Энг яхши футболчи ва мураббий"и бўлишга номзодлар рўйхатини эълон қилинганди. Энди эса футзалда йилнинг энг яхши мураббийи ва футзалчиси бўлишга даъвогарлар маълум қилинди.

Футзал. Йил мураббийи бўлишга номзодлар:

Шуҳрат Ташмедов (“Пахтакор”) — Ўзбекистон чемпиони 2020/21

Баҳодир Аҳмедов (Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва “Ҳуахин-Жиззах”) — Жаҳон чемпионати-2021 иштирокчиси

Аҳаджон Юсупов (“Локомотив”) — Ўзбекистон кубоги-2020/21 соҳиби.

photo_2021-12-17_06-42-20

Футзал. Йил футзалчиси бўлишга номзодлар:

Анасхон Раҳматов (Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва АГМК/ “Ҳуахин-Жиззах”) — Жаҳон чемпионати-2021 иштирокчиси, Олий лига-2020/21 бронза медали соҳиби

Даврон Чориев (Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва АГМК/ “Ҳуахин-Жиззах”) — Жаҳон чемпионати-2021 иштирокчиси, Олий лига-2020/21 бронза медали соҳиби

Равшан Элибаев (Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва “Пахтакор”/ “Локомотив”) — Жаҳон чемпионати-2021 иштирокчиси, Олий лига-2020/21 чемпиони

Дилшод Раҳматов (Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва “Ҳуахин-Жиззах”) — Жаҳон чемпионати-2021 иштирокчиси, Олий лига-2020/21 бронза медали соҳиби

Ҳусниддин Нишонов (Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва АГМК/“Ҳуахин-Жиззах”) — Жаҳон чемпионати-2021 иштирокчиси, Олий лига-2020/21 кумуш медали соҳиби

photo_2021-12-17_09-40-43

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!