“Uzbek Tigers” бугун колумбиялик боксчиларни синовдан ўтказади
Ads

Маълумки, бугун “Uzbek Tigers” жамоаси WSB VIII мавсум гуруҳ босқичи 3- турида Колумбиянинг "Colombia Heroicos" боксчилари билан куч синашади.

Жанглар Ўзбекистон таэквандо федерациясига қарашли “Универсал” спорт саройида 19:00да бошланади.

Мазкур беллашувларда 52, 60, 69, 81 ва +91 кг вазн тоифасидаги боксчилар рингга чиқишади.

Таркиблар билан танишинг:

52 кг: Худойназар Файзов - Кейбар Авила

60 кг: Шунқор Абдурасулов - Дуван Зулета

69 кг: Маҳмуд Гаипов - Александр Ранхел

81 кг: Бектемир Мелиқўзиев - Диего Мотоа

+91 кг: Баҳодир Жалолов - Кристиан Салкедо.

Эслатиб ўтамиз, кеча “Cuba Domadores” билан бўлган тўқнашувларда боксчиларимиз 4:1 ҳисобида зафар қучган эди.