"Uzchess Cup 2025". "Masters", "Challengers" ва "Futures" гуруҳида ғолиблар ва пул мукофотлари аниқланди!

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, бир неча дақиқа аввал "Uzchess Cup 2025" турнирининг бир неча гуруҳлари ўз ниҳоясига етди. 
 
"Masters" гуруҳида Праггнандҳаа Рамешбабу чемпионликни қўлга киритди. 
 
Мукофотлар эса қуйидагича: 
 
1. Праггнандҳаа Рамешбабу - 20000$ 
2. Жавоҳир Синдаров - 15000$ 
3. Нодирбек Абдусатторов - 10000$ 
 
"Challengers" гуруҳида Николас Тҳеодороу 6.5 очко билан чемпион бўлди. 
 
Юртдошимиз Муҳиддин Мадаминов эса 6 очко жамғариб иккинчи ўрин соҳибига айланди. 
 
"Futures" гуруҳида эса Сапармйрат Атабаев 6 очко билан чемпионликни расмийлаштирди. 
 
Турнир бошидан бери ёрқин ўйин кўрсатиб келаётган Ортиқ Нигматов эса 5.5 очко билан иккинчи ўринга сазовор бўлди. 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!