Uzreport TV ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди
Uzreport TV ҳамда Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Ушбу ҳужжатга кўра, телеканалга Паралимпия қўмитасининг эксклюзив медия ва тижорат ҳуқуқлари берилмоқда.
Энди Uzreport TV нафақат Паралимпия ўйинлари ва халқаро мусобақаларни, балки мамлакат миқёсидаги турнирларни ҳам эфирга узатади. Томонлар ўртасидаги шартномага кўра, ҳамкорлик 2031 йилга қадар мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Uzreport TV Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларини Ўзбекистон ҳудудида эксклюзив трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритган. Ҳамюртларимиз пара атлетларимизнинг Япониядаги иштирокини тўғридан-тўғри эфирда Uzreport TV телеканали орқали томоша қилишлари мумкин.
Фикрлар