Вадим Абрамов "Динамо" билан неча йиллик шартнома имзолагани маълум (фото)

Аввалроқ, 9 август куни "Динамо" ПФК мураббийлар штабида ўзгаришлар қилингани ҳақида хабар бергандик.

Клуб раҳбарияти янги бош мураббий сифатида таниқли мутахассис, Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ устози Вадим Абрамовни таклиф этиб, футболчиларга таништирганди.

Вадим Карленович ҳамда "Динамо" ПФК ўртасида 2022 йилнинг якунигача белгиланган ярим йиллик шартнома имзоланди. Клуб янги бош мураббий қўл остида Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолса, келишув узайтирилиши мумкин.

Маълумот учун, 59 ёшли мутахассис ҳозирга қадар "Трактор", "Локомотив", "Нефтчи", "Бунёдкор" клублари, Ўзбекистон олимпия ва миллий жамоасида фаолият юритган. Вадим Карленович 2010-2012 ҳамда 2019-2021 йиллар давомида Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритган.

фф_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!