Вадим Абрамов: Ўйлашимча, ҳаммаси тўғри бўлди

«Сурхон» - «Бунёдкор» (1:3) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Вадим Абрамов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- «Сурхон» жамоасининг устунлик томонлари стандарт вазиятлардан фойдаланиш эди. Бугун ҳам шу жиҳат бўйича босим уюштиришди. Лекин йигитлар бу босимни қийинчиликсиз бартараф этишди. Иккинчи бўлимда голлар урдик. Ўйлашимча, ҳаммаси тўғри бўлди. Чунки танаффусдан сўнг устунликка эга бўлдик ва бундан фойдаландик. Тўпни назорат қилиб, қарши ҳужумдан ҳам гол ура олдик. 

«Сурхон» таркибида тажрибали футболчилар бор. Улар футболни қандай ўйнаш кераклигини жуда яхши билишади. Айтганимдек, стандарт вазиятларда бизга босим уюштиришга ҳаракат қилишди. Қисқаси, «Сурхон» яхши жамоа. Мавсум эндигина бошланди. Ҳали ҳамма нарса бўлиши мумкин, - деди Вадим Абрамов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!