Вадим Абрамов: Ўзимизни ўзимиз қўрқитиб қўйдик

"Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов "Навбаҳор"га қарши ўйиндан кейин матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига жавоб бериб ўтди.

– Қандай ўйин бўлганини ҳаммангиз кўрдингиз. Учрашув менга ёқмади, футболчиларимни танимадим. Самарқанддан бизни қўллаб-қувватлаш учун келган мухлислар олдида узр сўрайман. Улар биздан кўпроғини кутишганди. Ҳар бир жамоа рақибдан келиб чиқиб ўйнайди. Демак, "Навбаҳор" бизга ўйнашга бермади. Баҳс биз учун омадсиз ўтди, деса ҳам бўлади. Ўзимизни ўзимиз қўрқитиб қўйдик. Кейинги ўйинларда яхшиланиб борамиз.

Икки хил тайм гувоҳига айландик. Биринчи бўлимда умуман ўзимизга ўхшамадик. Ўйиндан аввал қарши ҳужумда ўйнашни режа қилгандик. Аммо ҳимоячиларимиз ҳужумда бўлиши керак бўлган ўйинчиларни ҳам ҳимояланишга мажбур қилди. Бу ўз-ўзидан ўйинимизга таъсир кўрсатди. Ҳар доим ҳимояланиш жуда қийин. Иккинчи бўлимда ўзгаришлар амалга оширдик. Лекин барибир гол ўтказиб юбордик. Қўпол хатоларимиз гол олиб келди. 

Ҳисоб 2:1 вақтида курашиб кўрсак бўларди. Аммо ВАР аралашгач пенальти ва гол. Ўйлашимча икки футболчи ҳам тўп учун курашганди. Қайси бири биринчи ушлаб олгани кўринмаган. Ҳакам охирги вазиятни кўради. Нимадир дейиш қийин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
M 1404
02/03/2024 05:45
Klassda yutib keti
&
SportsNasaf
02/03/2024 00:33
Hakam ham rosa chopdi Dinamoni,Qatar bizni chopganday
Искандар Нарзикулов
01/03/2024 22:52
Иккала голга хам дарвозабон гунохкор мушти билан чикиб бошка томонга уриб йубориш керак эди иккинчи голни ракиб уйинчисини ойогига ташлаб куйди хозирдан йана эски урнимизни олдик бу ачинарли холат