Вадим Абрамов "Пахтакор"дан учралган 0:5 ҳисобидаги мағлубиятга қандай изоҳ берди?

Coca Cola Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган «Пахтакор» - «Бунёдкор» (5:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Вадим Абрамов иштирок этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

“Нима ҳам дер эдим, «Пахтакор»ни ғалаба билан табриклайман! Фикримча, ҳисоб ўйинга мос эмас. Афсуски, футболда баъзида шундай бўлиб туради. Айтишим мумкин, бугун «Пахтакор»нинг дарвозамиз томон йўллаган барча зарбаси голга айланди. Биринчи дақиқадаёқ гол ўтказиб юборган бўлсакда, ўйинни боришини ўзимиз томонга ўзгартира олгандик, бироқ гол ура олмадик. Аксинча, 40-дақиқадан кейин нималардир бўлди ва ҳисоб йириклашиб кетди.

Рақиб дарвозаси олдида юзага келтираётган вазиятларимиздан фойдаланишимиз керак. Бизда акси бўляпти. Ёш болалардек хатоларга йўл қўйяпмиз. Икки ҳужумчимиз дарвозага яқинлашса-ю, вазиятни ижобий якунлаш ўрнига тўпни оёққа мослаштира олмасак? Назаримда бу маҳорат билан боғлиқ. «Пахтакор»да эса, «класси» юқори даражадаги ўйинчилар кўп”, – деди Абрамов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Расулжон Тоштемиров
20/06/2020 08:42
Абрамов аслида куконга хам ютказган эдинг палакатдан автогол сени куткарган эди
&
Rustamov Dilmurod
21/06/2020 10:13
Ishqilib milliy terma jamoa hor bulmasaydi ikki kemada suzib bilmaydi Ayniqsa eshkakchilar har xil bulsa Viloyatlardagi oʻyinlarni jonli kuzatib milliy jamoaga yangi oʻyinchilar izlash urniga uz yogʻiga uzi qovurilib oʻturibdi Essiz milliy jamoamiz xaligacha murabbiyga yolchimagan kurinadi