Вадим Абрамов қўл остидаги Ўзбекистон МТЖ йиғинни давом эттирмоқда. Машғулотларга бошқа футболчилар келиб қўшилди (Фотогалерея)
"ЖЧ-2022" ва "Осиё Кубоги-2023" қўшма саралаш босқичларига тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 майдан юртимизда йиғинга киришди.
Айни пайтда машғулотлар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чимён тоғ ёнбағирларида ўтказилмоқда.
Бугун Ўзбекистон МТЖ икки маҳал машғулотлар ўтказди. Жамоага БAAдан қайтган Жалолиддин Машарипов ҳамда ОФК кубогида иштирок этган “Насаф” вакиллари келиб қўшилишди.
Қуйида Вадим Абрамов бошчилигидаги термамиз ўтказаётган машғулотлардан фотоларни томоша қилишингиз мумкин:
Одил Аҳмедов: Ўзбекистон МТЖнинг муҳим баҳслари борлиги учун оғриқ қолдирувчи воситалар билан бўлса ҳам ўйнашга тайёрман
Фикрлар
Тог ёнбагридаги салкин, сулим гушалардан жазирама Арабистонга боргандан кейин, иссикка чидолмай ютказиб келмаса яхши.