Одил Аҳмедов: Ўзбекистон МТЖнинг муҳим баҳслари борлиги учун оғриқ қолдирувчи воситалар билан бўлса ҳам ўйнашга тайёрман
Бир неча кун аввал Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Хитойнинг "Цанчжоу Майти Лайонс" клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов қовурғасидан жароҳатлангани борасида хабар бергандик.
Бугун ЎФА матбуот хизмати терма жамоа сардори билан интервью ташкил қилди ва унда Аҳмедов ўзининг ҳозирги ҳолати борасида маълумот берди.
- Клубим сафига бориб қўшилганимда ўртоқлик учрашувлари ўтказилди. Ўша пайт қовурғам синди. Шу ҳолатда ҳам оғриқ кузатилди, лекин ўйнашга ҳаракат қилдим. Иккита беллашувда майдонга тушдим. Учинчи ўйинда яна шу жойимга зарба беришганидан сўнг, шифокорлар кўригидан ўтсам, иккинчи марта синган экан.
Олдимизда муҳим ўйинлар борлиги учун клубим иштирокидаги иккита учрашувни қўйиб юбориб, Ўзбекистонга келиб даволанмоқдаман.
Ўйлайманки, терма жамоанинг ўйинларигача ҳаммаси жойига тушади. Беш кундан бери терма жамоада жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Мирко Еличич билан алоҳида шуғулланишни бошладим. Оғриқ бор, лекин терма жамоа бўлганлиги учун ва қолаверса, аввал ҳам бундай жароҳатларда укол олиб майдонга тушганмиз. Шу боис, муҳим баҳсларда оғриқ қолдирувчи воситалар билан бўлса ҳам ўйнашга тайёрман.
Эртадан умумий гуруҳ машғулотларига қўшиламан. Ўйлайманки, унга қадар жисмоний тарйёргарлигим яхши бўлади, деб умид қиламан, - деди Одил Аҳмедов.
Фикрлар
Мен ўзи футбол ишқибози эмасман, аммо бир-бир футбол кўраман ва ... доим асабим бузилади.
Аввало, бугун Ўзбекистон жамоаларининг ўйини Европа футбол клубларининг ўйини олдида ҳомиладор хотинлар ўйнайдиган ўйинга ўхшаб қолган. Бугун буни шарҳловчи ҳам айтди, “Ўйинчилар чой ичиииб, тўп келишини кутиб ўтиради”, деди. Ҳеч ким югурмайди, футболимизда умуман тезлик, шиддат йўқ. Агар ўйинчиларимиз Германия ё Голландия чемпионатидаги ихтиёрий ўйинга қўйиб юборилса, 15 дақиқага ҳам бардош беролмай, тили осилиб, майдонда йиқилиб қолса керак.
Энди айтмоқчи бўлган асосий гапим. Авваллари Ўзбекистон жамоалари ё терма жамоаси араб жамоалари ё термалари билан ўйнаганда ва араблар ютаётганида улар йиқилиш санъатидан бизникиларга “Мастер класс” ўтиб, бизникиларни қон қақшатиб кетарди. Буни бугун шарҳловчи ҳам қизиқ қилиб тасвирлади: “Ўйинчилар ётиб олишар, врачлар келиб, уни текшириб, ташҳис қўйишар, кейин улар “Тез ёрдам” машинаси чақиришар, машина ўйинчини тўғри госпиталга олиб кетар эди”, деди. “Ҳозир араб футболида бу нарса йўқ”, деди.
Аммо ана шу ғирромликни, аблаҳликни ўзимизникилар, айниқса, пойтахт жамолари ўйинчилари обдон ўзлаштириб олишди. Ҳакамлар ҳам пойтахтдан ўша ўйинчилар билан битта самолётда учиб келади, шекилли, пойтахтлик футболчилар рақиблари ёнидан ўтиб кетса бўлди, шартта ўзини ташлаб юборади-да. Ҳакам ҳам дарров ўйинни тўхтатиб, оёғи “синиб кетган” ўйинчига ҳамдардлик билдиради. Вилоят ўйинчиси айбдор бўлса, дарров “сариқ”, ҳатто “қизил” китобчасини кўрсатишдан ҳам уялмайди.
Бугун “Пахтакор” ва “Қизилқум” ўйинида ҳам ҳакамнинг аниқ пойтахтликликларга ҳамдардлиги сезилиб турди. Битта гол уриб олгандан сўнг “Пахтакор”чиларга биттадан кўрпача камлик қилди, холос. Айниқса, охирги лавҳани бошқатдан кўрсангиз, жуда кулгули ва шармандали ҳолат бўлди. “Қизилқум” футболчисининг оёғи теккан бўлса, “Пахтакор”чининг икки оёғи орасига теккан бўлиши мумкин, аммо, адашмасам, Исмоилов оёғини ушлаб, шундай вой-войлади-ки, оёғи синиб кетди-ёв, деб ўйлайсиз. Адашмасам, худди шу ўйинчи сал олдинроқ майдонга ётиб олиб, майдонни шунақа муштлади-ки, “Ҳа, бечоранинг бир ери ё синиб кетди ё кирадиган жойига кириб кетди”, деб ўйладим. Қаерда, сал ўтиб, тиржайиб ўйинни давом эттирди. “Бинойидек ўйнаб кетар экансан, нимага бунча дод солиб, майдонни муштладинг?” деб ҳакам “қизил” бериб ташламайдими?
Қайтанга “артистлик” қилган Исмоиловга “Тур, энди, жўра, ўйнайлик”, деган “Қимзилқум” ўйинчисига ҳакам шартта “сариқ” кўрсатиб юборди.
Камига Черан дегани сал қолди 11метрлик жарима бермагани учун ҳакамнинг қулоғининг остига тортворишига!
Ҳакамлар вилоятлар ўйинчиларига жуда сахийлик билан огоҳлантириш беради-ю, пойтахт футболчиларига қолганда нуқул зиқналик қилади. Бир куни шу қилиқлари учун бирор ҳакамни ишқибозлар уриб, пачағини чиқаришса, сира ҳам ажабланмайман.
Айтмоқчи бўлган гапим шуки, футболни эркаклар ўйнайди!
Ўв, футболчилар! Эркак бўлинглар! Эркакка ўхшаб ўйнанглар! Стадион энангнинг уйи эмас, ҳадеб ётиб олаверма!
Ўв, ҳакамлар, ҳадеб “жирт-жирт” эткизиб, ҳуштагингни чалаверма, қўй, эркаккка ўхшаб ўйнашсин! Тепиб, оёғини чўртта синдириб ташласа, тўхтат!
Ўв, ҳакамлар! Вилоят футболчиларига ўгай кўз билан қарайдиган бўлсанг, ўйинни шартта тўхтатиб, пойтахт жамоаси фойдасига бирданига 5-6 та 11 метрлик жарима тўпини қўйиб бер, барибир сенга биров бир нима демайди. Пойтахтликлар битта гол урмагунча ўйинни тўхтатмай, Самарқандда икки соат ўйнатганларингда ҳам биров бир нима демаган эди.
Хуллас, ҳакамлар холис бўлмаса, футболчилар “ҳомиласи”ни уйига ташлаб келиб югурмаса ва тўп тепмаса, Ўзбекистон футболи жаҳонга чиқиши учун бу авлод футболчилари ва бу авлод ҳакамлари тўлиқ дунёдан ўтиб, ўрнига бошқа футболчилар ва бошқа ҳакамлар туғилиши шарт!
Такрор айтаман, футбол мухлиси эмасман ва футболни жуда кам кўраман! Аммо қачон кўрсам, асабим бузилади...
Уйинчи сифатида бироз фойдаси бор булса керак, лекин сардор сифатидан факат ва факат зарари бор!!! Бу фикрни Хайрулла Хамидов ва бошка футбол мутахассисларига хам айтишим мумкин!