Вадим Абрамов: Раҳбариятнинг алмашуви таъсир қилиши табиий

Coca Cola Ўзбекистон Суперлигаси 9-турининг қолдирилган учрашуви "Бухоро" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасида кечди. Дастлаб, номинал меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

"Нотўғри ўйнасангиз шундай жавоб оласиз. Биринчи бўлимда барчасини ҳал қилишимиз мумкин эди. "Бухоро" эса йўқ жойдан вазият яратиб олди.

Албатта, раҳбарият алмашишининг ўзига яраша таъсири бор. Жамоанинг келгуси раҳбари ким бўлишини ҳам билмаймиз. Тез орада бу масалалар ҳал қилинишига умид билдирамиз.

Менинг фикримча, "Бухоро" самаралироқ ҳаракат қилди. Шу сабабли, очко қўлга киритди", - деди Вадим Карленович.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!