Вадим Aбрамов ва Aзиз Ҳайдаров кеча Наманган вилояти ҳокими билан учрашди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Aбрамов ва ЎФA Терма жамоалар бўлими бошлиғи Aзиз Ҳайдаров кеча Наманган шаҳрида бўлди.

ЎФA вакиллари Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Aбдураззоқов билан учрашиб, Ўзбекистон МТЖнинг "Марказий" стадионида ўтадиган ўртоқлик ўйини бўйича суҳбат қурди.

Учрашувда 26-март санасида Гана терма жамоасига қарши бўлиб ўтадиган баҳсга юқори савияда тайёргарлик кўриш ва ўтказиш масалалари муҳокама этилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Гана халқаро ўртоқлик учрашуви Намангандаги "Марказий" стадионида 26-март соат 18.00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!