Вадим Абрамов: Хурсанд қилгани "Андижон" ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатди
Coca Cola Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Андижон» (6:2) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.
- Бундай ўйинлар бўлиб туради. «Локомотив»дан қабул қилиб олинган аламли мағлубиятдан кейин бугун ютдик. Ўша беллашувда гол ура олмагандик, бугун голларимиз сони кўп бўлди. Вазиятлардан фойдалана олмаслик қийнаяпти. Хурсанд қилгани «Андижон» ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатди.
«Бунёдкор» «чуқур»да эмас эди. Бундай омадсиз ўйинлар учраб туради. «Локомотив» билан баҳсда ўз имкониятларимиздан фойдаланганимизда ҳисоб бошқача бўларди. Четдан қараганда жамоа қандай ўйнаётгани кўринадику?! Европанинг номдор клублари ҳам мағлубиятга учраб туради. Бу қўрқинчли эмас.
Миржаҳон Мираҳмадов жароҳатдан кейин ўзига кела олмаяпти. Бу руҳий ҳолат билан боғлиқ бўлиши мумкин, - Вадим Абрамов.
Фикрлар