Вальдемар Антонга АПЛнинг 3 та клуби қизиқиш билдирмоқда
"Штутгарт" ҳимоячиси Вальдемар Антон АПЛга йўл олиши мумкин. Унга чемпионатнинг 3 та клубидан қизиқиш бор, дея хабар бермоқда "TEAMTalk" нашри.
Манбанинг таъкидлашича, ушбу мавсум жамоаси таркибида 15 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол уришга муваффақ бўлган футболчи учун "Арсенал", "Астон Вилла" ва "Вест Хэм" клублари кураш олиб бормоқда. Шунингдек, унга "Бавария" ва "Байер" жамоалари ҳам қизиқиш билдиряпти.
Эслатиб ўтамиз, Антон асли Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида туғилган. У 2013 йилда "Ганновер" академиясига бориб қўшилган ва 2020 йилда "Штутгарт"га кўчиб ўтганди. Ўтган ёзда у "Вильярреал"га ўтиш ҳам мумкин эди.
Фикрлар