Валдес: Мессининг қарорлари муҳокама қилинмайди

"Барселона" собиқ дарвозабони Виктор Вальдес узоқ йиллар давомида бирга тўп тепган жамоадоши Лионель Месси ҳақида фикр билдирди:

"Мессининг қарорлари муҳокама қилинмайди. Унинг манзилига билдирилаётган фикрлар мени ташвишга солмоқда. Бироқ охир-оқибат уни клубда қолишини эшитиб, жуда хурсанд бўлдим. Лео клуб учун керакли совринларни юта олишига ишонаман".

Месси ҳамда Вальдес биргаликда 11 мавсум ҳаракат қилган ва 2009 йил "Барса" тарихида қайд этилган илк треблга ҳисса қўшган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)