Вальдес яна "Барселона"га қайтиши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Барселона" клуби собиқ дарвозабони Виктор Вальдес яна каталонияликлар сафига қайтиши мумкин.

Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра 37 ёшли собиқ посбон “кўк-анор ранглилар” академиясида иш бошлаши мумкин. Таъкидлаш лозимки, у яқиндагина УЕФАнинг Про лицензиясини олган эди.

Маълумот учун, Вальдес “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У ушбу жамоа сафида 2000-2014 йилларда тўп сурган ҳамда 21та соврин қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!