“Валенсия” АПЛ футболчисини нишонга олди
Ads

Испаниянинг “Валенсия” клуби Англиянинг “Вест Хэм” жамоаси ҳудумчиси Хавьер Эрнандесга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Super Deporte нашри маълум қилмоқда.

Маълумотларга кўра, “кўршапалаклар” қишки трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи ва Чичарито клубнинг асосий трансфер мақсади бўлиб турибди. “Валенсия” мексикалик футболчини ижарага олмоқчи.

30 ёшли Чичарито 2017 йилнинг ёзида “Байер”дан “Вест Хэм” сафига келиб қўшилди. Трансфер миқдри 17,8 миллион еврони ташкил қилди. Жорий мавсумда ҳужумчи АПЛнинг 14 ўйинида майдонга тушиб, 4 та голга муаллифлик қилди.