“Валенсия” “Эвертон”га кераксиз футболчини сотиб олмоқчи
Ads

Испаниянинг “Валенсия” клуби Англиянинг “Эвертон” клуби ҳужумчиси Сандро Рамиресни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
“Кўршапалаклар” Рамиресни аввал январда ижарага олмоқчи.

Сандро ёзда “Малага”дан 5,2 млн фунтга сотиб олинган эди. У бу мавсум АПЛда 6 баҳсда иштирок этди ва бирорта гол кирита олмади.

У ўтказган 6 ўйинда бор-йўғи 39 дақиқа ўйнаганини алоҳида эътироф этиш жоиз.