"Валенсия" футболчилари ҳам рози бўлишди
"Валенсия" клуб футболчилари билан молиявий йўқотишларни енгиллаштириш мақсадида маошларни қисқартиши бўйича келишувга эришди.
Унга кўра, агар жорий мавсум якунланмайдиган бўлса футболчиларнинг 18 фоиз маошлари ушлаб қолинади. Агар баҳслар ёпиқ эшиклар ортида давом эттириладиган бўлса, унда ушбу рақам тўққиз фоизни ташкил қилади.
Marca нашри маълумотига кўра, маошлар қисқаруви клубнинг барча аъзолари, мураббийлар штаби ва президент Анила Муртига ҳам тегишли бўлади.
Фикрлар