"Валенсия" клуби ярим ҳимоячиси Алессандро Флоренци вирусли касаллик сабаб сафдан чиқди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 28 ёшли футболчининг қачон сафга қайтиши ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, “Валенсия” Флоренцини қишки трансферлар даврида жорий мавсум якунигача “Рома”дан ижарага олган эди. У ҳозирча “кўршапалаклар” сафида бор йўғи 3 та ўйин ўтказишга эришди.