"Валенсия" Гарай билан шартномани узайтирмоқчи
"Валенсия" клуби аргентиналик ҳимоячи Эскель Гарай билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.
Айтиш керакки, 33 ёшли футболчининг “кўршапалаклар” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунига қадар имзоланган. Шу боис унда қишки трансферлар даврида бошқа жамоа билан шартнома имзолаш ҳуқуқи мавжуд.
Гарайга шунингдек “Лион” ҳам қизиқмоқда.
Маълумот учун, Гарай “Валенсия” сафига 2016 йилда 24 млн евро эвазига “Зенит”дан кўчиб ўтган эди.
Фикрлар